Маълумки, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) сотишда ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади.
Президент Фармонига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди.
➡️ Ноль ставкадаги ҚҚС қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати 131 тага кўпайиб, қайта тасдиқланди ва Солиқ қўмитаси расмий сайтининг очиқ маълумотлар бўлимига жойлаштирилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларнинг таклифларига асосан рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Манба: Солиқ хизмати хабарлари