Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Экинлар унувчанлигини неча йил сақлайди?

Кўпчилик сабзавот экинларининг эндигина етилган уруғлари жуда секин унади ёки умуман униб чиқмайди. Чунки уруғ бу пайтда тиним ҳолатида бўлади ва бу давр 2-3 ой давом этади. Бироқ помидор ва ошқовоқ уруғлари етилгач, тезда униб чиқади.

Уруғлар унувчанлигининг сақланиши экиннинг турига, парваришлаш шароитига, йиғим-теримга, ундан кейинги ҳолати ва сақланиш шароитига боғлиқ.

Оддий шароитда қуйидаги экинларнинг уруғлари унувчанлигини йўқотмайди:

✅Укроп, петрушка, сельдерей, пиёз ва шовул — 3 йилгача.
✅Сабзи, салат, исмалоқ ва қалампир уруғи — 4 йил,
✅Редиска, карам, лавлаги, шолғом, равоч — 5 йил,
✅Нўхат ва маккажўхори — 7 йил,
✅Бақлажон, бодринг, қовун ҳамда ловия – 9 йил.

📌Унутманг, уруғларнинг униб-ўсиши учун намлик, иссиқлик ва кислород етарли миқдорда бўлиши лозим.