1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат байроғи тасдиқланиб, мустақиллигимизнинг муҳим рамзларидан бирига айланди. Байроғимиздаги ранглар ва рамзлар халқимизнинг тарихий илдизлари, эзгу анъаналари ва ёруғ келажак сари интилишини ифодалайди.
🔹 Мовий – осмон мусаффолиги ва тинчлик
🔹 Оқ – поклик ва эзгулик
🔹 Яшил – янгиланиш ва тараққиёт
🔹 Қизил чизиқлар – ҳаёт давомийлиги
🌙⭐ Ярим ой ва юлдузлар – миллий ўзлик ва қадриятлар тимсоли
Давлат байроғига ҳурмат кўрсатиш – Ватанга садоқат ифодасидир. У мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ўрни, суверенитети ва миллий ғурурини ифодаловчи улуғ рамздир.