Олманинг ушбу нави Украинанинг Черкас вилояти, Л.П. Симиренко номидаги Млиев боғдорчилик тажриба станциясида яратилган бўлиб, 1959 йилдан Республика Давлат реестрига киритилган.
Нав кечки ҳисобланиб, меваси сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида пишади.
Дарахтнинг бўйи ўртача – 4,6 метр, шох-шаббаси кенг ва эгилиб туради, тўртинчи йили ҳосилга киради.
Меваси думалоқ-конуссимон, яшил рангли, ўртача вазни – 140 граммни ташкил этади. Эти кўкимтир-сарғш, зич. Ширин, мазали ва нордонроқ таъмга эга.
1 гектар ер майдонидан ҳосилдорлиги – 154,7 центнер бўлса, қайд этилган энг юқори ҳосилдорлиги – 285 с/га тенг.