Қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишлар ва соҳани рақамлаштириш замон талабига айланиб бормоқда.
Бинобарин, Канаданинг Ванкувер шаҳрида жойлашган “Advanced Intelligent Systems” компанияси турли соҳалар қатори қишлоқ хўжалигига мўлжалланган рақамли технологиялар ва роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ана шундай технологиялардан бири – автоном қишлоқ хўжалиги роботларидир.
Ушбу роботлар сезувчан сенсор, Internet of Things (IoT), сунъий интеллект ва махсус парадигма билан жиҳозланган.
Унинг асосий вазифалари эса:
1. Озиқ-овқат маҳсулотлари, ўсимлик уруғларининг эрта ва тўғри ривожланишини мониторинг қилиш;
2. Ўсимликлардаги касаллик ва вирусларни электрокимёвий датчик ва махсус 3D қурилмалар орқали аниқлаш;
3. Ўсимликлар таркибидаги намлик, pH ва токсинларни мониторинг қилиш;
4. Ўсимликларда кузатилаётган ўзгариш ва турли маълумотларни реал вақт режимида тўплаш вазифасини бажаради.
Олимларнинг таъкидлашича, 2050 йилга келиб дунё аҳолиси 10 миллиард кишига етиши кутилмоқда. Бу жараёнда аҳолини глобал озиқ-овқат танқислиги муаммосидан ҳимоя қилиш ҳамда сифатли қишлоқ хўжалигини маҳсулотларини етиштиришда инновацион роботлар деҳқон ва фермерларга асосий кўмакчи бўлиши тахмин қилинмоқда.
Зеро, сув ресурсларининг танқислиги кузатилаётган бир пайтда мазкур инновациялардан фойдаланис