Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Лимон шохларини кесиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Лимон дарахтлари кўпинча юмшоқ қалқондор, ўсимлик битлари ва каналар билан зарарланади. Ушбу зараркунандаларга қарши самарали воситалар сифатида қуйидагилар ишлатилади:

  • Омайт — 10 литр сувга 3–4 г
  • Данадин — 10 литр сувга 10 г
  • Нигуол ва Алтикор — 10 литр сувга 1,5 г

Препаратларни ўсимликнинг барча қисмларига, айниқса баргларининг пастки юзасига пуркаш тавсия этилади. Эътибор беринг, гуллаш ва ғунчалаш даврида пуркаш мумкин эмас. Ишларни эрталаб ёки кечқурун бажариш маъқул.

Қора куясимон замбуруғларга қарши 1% ли Бордо суюқлиги ёки 0,5% мис хлор оксиди эритмаси самарали ҳисобланади.

Агар ўсимлик танасида гоммоз ёки елим оқиши билан касаллик кузатилса, касалланган пўстлоқ ва ёғочни соғлом қатламгача кесиб ташлаш лозим. Сўнгра тозаланган жойни 3% ли мис купороси билан дезинфекция қилинг ва боғ катрони билан қопланг.

Катрон тайёрлаш: канифоль ва асал ари мумини 2:1 нисбати билан аралаштиринг, оз миқдорда мол ёғи қўшиб эритилади. Тайёр катрон касалланган жойни қоплашда ишлатилади.