Картошка — ҳар бир хонадонда энг керакли маҳсулотлардан бири. Уни тўғри сақламасак, қишга бориб унга илдиз чиқади ёки чирий бошлайди. Қуйидаги маслаҳатлар билан картошкангизни соғлом ҳолда сақлаб қолишингиз мумкин
1️⃣ Совуқ, лекин музламайдиган жой танланг
Картошка учун энг яхши ҳарорат — +2…+5°C. Агар подвал бўлмаса, балконда ёпиқ қути ёки кладовкадаги совуқ бурчак ҳам иш беради.
2️⃣ Қуруқлик муҳим!
Намлик картошканинг душмани. Нам жойда чирийди, қолаверса ҳид чиқаради. Шунинг учун ҳаво айланиши яхши бўлган қутида сақланг.
3️⃣ Ёруғликдан ҳимоя қилинг
Ёруғлик тушса, картошка “яшил” бўлади ва заҳарли модда — соланин ҳосил қилади. Уни қоронғу жойда ёки мато билан ёпиб сақланг.
4️⃣ Сабзи ва пиёз билан бирга сақламанг
Бу маҳсулотлар ҳар хил газ чиқаради, натижада бири иккинчисини тезроқ бузади.
5️⃣ Олма билан сақлаш лайфхаки
Бир нечта олма қўшиб сақланса, улар чиқарадиган этилен картошканинг униб кетишини секинлаштиради.
✅ Маслаҳат:
Картошкани сақлашдан олдин уни саралаб олинг — илдиз чиққан ёки зарарланганларини алоҳида қилинг.