Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Япония қишлоқ хўжалиги қандай ривожланиб боришини биласизми?

Японияда қишлоқ хўжалиги сўнгги йилларда илғор рақамли технологиялар ва роботлаштириш асосида жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда мамлакатда “ақлли деҳқончилик” концепцияси кенг қўлланилмоқда.

Кубота, Yanmar ва Hitachi каби йирик компаниялар ишлаб чиқарган автоном тракторлар ҳамда роботлаштирилган йиғим машиналари деҳқон иштирокисиз мустақил ишлай олади. Улар GPS, сунъий интеллект ва сенсор тизимлари ёрдамида ер рельефини таҳлил қилади, ўсимликларнинг ўсиш босқичларини баҳолайди ҳамда энг самарали ишлов бериш йўналишини аниқлайди.

Шу билан бирга, АИ асосидаги агро-аналитика тизимлари ҳосилдорликни прогноз қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва ўғит миқдорини оптималлаштириш имконини бермоқда. Масалан, Fujitsu компаниясининг “Akisai Cloud System” платформаси фермерларга об-ҳаво, намлик, тупроқ сифати ва ўсимлик физиологик ҳолатини реал вақт режимида кузатиш имконини беради.

Вертикал ва гидропоника фермалари ҳам Японияда кенг оммалашган. Ёпиқ шароитда ўсимликлар LED ёритиш ва автоматлаштирилган суғориш тизимлари орқали йил давомида етиштирилади. Токиодаги “Spread” компанияси яратган “Techno Farm Keihanna” эса дунёдаги энг илғор роботлаштирилган вертикал ферма ҳисобланади — у ҳар куни инсон аралашувисиз 30 мингта салат барги ишлаб чиқаради.

Шунингдек, мамлакатда биотехнология соҳасида ҳам катта ютуқларга эришилган. CRISPR технологияси асосида янги ўсимлик навларини яратиш, биологик пестицидлар ишлаб чиқиш ва микробиологик ўғитлардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бу ёндашувлар нафақат ҳосилдорликни оширади, балки атроф-муҳитга зарар етказмасдан ишлаб чиқаришни барқарор қилади.