Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Узумнинг Пушти Тоифи нави ҳақида нималарни биласиз?

Узумнинг ушбу нави Саудия Арабистонида яратилган бўлиб, Ўрта Осиёга VII-VIII-асрларда кириб келган.
Бу нав кечпишар бўлиб, тупи катта, елпиғичсимон таралади, шўр тупроқ ва совуққа чидамли. Узум доналари кенг конуссимон. Меваси пишиб етилаётганда пушти рангда бўлади. Таъми анор мазали ва бироз тахирроқ.
Бир бош узумнинг ўртача вазни – 390 грамм. Ғужуми йирик, узунчоқ-цилиндрсимон, эти гўштли ва сершира. Куртак ёзилишидан меваси пишгунгача бўлган давр 155 кундан иборат.Касаллик ва совуққа ўртача чидамли, узоқ вақт яхши сақланади. Консерва маҳсулотлари (маринад, мураббо, шарбат, жем) ва шароб тайёрлашда фойдаланса бўлади.

1 гектар майдондан ҳосилдорлиги – 184,8 центнер бўлса, қайд этилган энг юқори кўрсаткич – 374,4 с/га ни ташкил этади.