Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Анжирнинг фойдали жиҳатлари ва қандай шароитда етиштиришни биласизми?

Бугунги кунда анжирни ҳар қандай шароитда етиштириш мумкин. Танланган ер унумдор ва турли бегона ўтлардан ҳоли бўлса, етиштириш ҳам осонроқ кечади.

Анжир дарахти ривожланиши учун қуёш нури ва унумдор ерни талаб қилади. У 300 йилдан ортиқ яшаши мумкин.

Бироқ, салқин ҳаво ва мунтазам шамол унинг ҳосилдорилиҳи пасайтиради. Анжирни асосан март ва апрель ойларида ёки куз фаслида экиш тавсия этиладии.

Шунингдек анжирни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими учун фойдали ҳисобланади, организмдаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради.

Анжир меваси таркибида 10-28% гача, қуритилганда эса 86% гача шакар, 0,22-0,59% органик кислоталар, А, С, В витаминлар, минерал тузлар (фосфор, магний, калий темир) бор.