Тенг қанотлилар туркумининг, кокцидлар – Coccinea кенжа туркумига, сўрувчи ҳашаротларнинг унғуборли қуртлар оиласига мансуб бўлиб, хавфли ички карантин ҳашаротдир. Уни деярли барча мевали ва манзарали дарахт, дарахтсимон ўсимликлар ҳамда айрим ўтсимон ўсимликларда (ҳатто тут қаторларига яқин жойларда, ғўзада ҳам) учратиш мумкин. Мевали дарахтлардан анор, олма, нок, шафтоли, шунингдек тутларни қаттиқ зарарлайди. Комсток қурти ҳар қандай дарахтда учраши, панада ҳаёт кечириши, биологик хусусиятлари жуда кўп уруғли бўлиб, табиатда тез тарқалиши ҳисобига унга қарши курашиш жуда қийиндир.
Комсток қурти Ўрта Осиёнинг барча Республикаларига Қозоғистонга, шунингдек Гурузия, Арманистон ва Озарбайжонга тарқалган.
Унинг Ўзбекистонга кириб келган вақтдан бери ўтган бўлсада 75 йил мобайнида карантин чора-тадбирлари қатъий олиб борилишига қарамасдан тарқалмоқда. Бугунги кунда МДҲ давлатларида комсток қурти барча минтақаларга кенг тарқалиб кетиш хавфи мавжуд. Комсток қурти тарқалмаган ҳудудларни ундан муҳофаза қилиш учун кўчатларни, ўсимлик маҳсулотларини киритиш ва чиқаришида барча карантин қоидаларига амал қилиш ва унга қарши кураш чора-тадбирларини кенг кўламли олиб бориш лозим. Комсток қуртининг биологик ривожланиш вақтини ва унга қарши кураш чора-тадбир усулларини яхши билиш, бу вазифани муваффақиятли бажарилишини таъминлайди.
Тарқалиши. Комсток қуртининг ватани Япония ва Хитой давлати бўлиб, энтомолог С.Куван 1902 йилда бу қуртни таърифлайди ва унга америка энтомологи Комсток шарафига Комсток номини беради.
Комсток қурти тўғрисида кўп йиллар мобайнида адабиёт манбаларида маълумотлар берилмаган. 1920 йилга келиб матбуотда унинг янги ўчоқлари пайдо бўлиши тўғрисида хабарлар тарқала бошлади.