Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Банан пўстлоғидан табиий ўгит. У қандай хусусиятларга эга?

Банан ўзининг озуқавийлиги, турли витаминларга бойлиги билан қадрланади. Аҳамиятлиси, унинг қобиғи ҳам баъзи ўсимликлар учун табиий ўғит тайёрлашда ишлатилади.

Банан пўстлоғи поя ва илдизларнинг ўсиши учун зарур бўлган калийга, шунингдек, азот ва магнийга бой. У фотосинтез жараёнида қўшимча қувват бўлиб, озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди.

Ушбу мева пўстлоғидан тайёрланган табиий ўғит мева етиштириш учун, шунингдек қовоқ, бақлажон ва бодринг каби сабзавотлар учун жуда мос келади.

Ўгит қандай тайёрланади?

10 литр сув учун бир килограмм банан қобиғи етарли ҳисобланади. Иккиси меъёрига етгунча аралаштирилади. Бу жараёнда қуёш нуридан сақланиш лозим. 48 соатлик мацерациядан кейин филтрланади. Олинган суюқ ўғит 1/3 ўғит ва 2/3 сув билан суюлтирилиши керак.