Пўстлоқ остига пайванд қилиш — бу янги навларни мавжуд дарахтларга улаб, боғлар ҳосилдорлигини ошириш ва меваларнинг сифатини яхшилаш усули. Бу усул айниқса данакли (олхўри, шафтоли, нок, олма) ва уруғли (анор, тут) дарахтлар учун қўлланилади.
Асосан, ўсимликни фаол ўсиш даврида (3-4 см янги ўсиш бўлган пайтда) пайванд қилиш энг яхши натижа беради. Бунда улаш учун 30-60 см узунликдаги катта шохлар кесилади. Бироқ, она шох қолдирилиши шарт. У уланган навларга озуқа етказиб беради ва уларнинг яхши ўсиб кетишини таъминлайди.
Она шох бошқа уланган новдалардан пастда бўлиши керак. Сўнг, 5-6 см узунликда пўстлоқ кесилади. Пўстлоқ яхши ажралиши учун кесиш йўналишини тўғри танлашиши зарур. Уланган новда қаламдан қалинроқ бўлади. Новдани 4 см узунликда қия (диагональ) қилиб кесилади, худди шу кесилган жойни орқа томонида ҳам 4 см узунликда кесилади.
Новдани пўст остига жойлаш
➖Уланган новда тайёрланган шох пўсти орасига киритилади;
➖Ушлаб туриши ва тез битиши учун бир-бирига михлаб қўйилади;
➖Шох айланаси бўйлаб ҳар 10 см масофада янги навлар уланади.
Қуриб қолиш ва чиришнинг олдини олиш учун уланган жой боғлаб, мустаҳкамлаб қўйилади. Кейин сувга асосланган бўёқ (вода эмульсия) билан бўялади. Бунда 3 литр вода эмульсияга 1 литр сув қўшиб тайёрланади. Уланган новданинг устки ва пастки қисмлари бўялади. Янги ўсган новдалар шамолдан зарарланмаслиги учун уларни тиргакка боғлаш лозим.
Нега пўстлоқ остига пайванд қилиш самарали?
➖Эски дарахтларга янги навларни улаб ҳосилдорликни ошириш мумкин;
➖Чанглантирувчи навларни етишмаётган боғларда янги чанглантирувчи навлар улаш мумкин, бу эса меваларнинг ҳосилдорлигини яхшилайди;
➖Ушбу усул генетик жиҳатдан кучли дарахтларни сақлаб қолиш имконини беради.
Пўстлоқ остига пайванд қилиш бу самарали, табиий ва иқтисодий жиҳатдан фойдали усул бўлиб, боғни модернизация қилиш ва навларни ўзгартириш учун ажойиб ечим ҳисобланади. Дарахтлар тўғри тайёрланса, уланган навлар тез ўсиб кетади ва боғ ҳосилдорлиги кескин ошади!