Тошкент вилояти Тошкент тумани “Сабзавот МФЙ” ҳудудида жойлашган “Бахтиёр Миришкор Файз” фермер хўжалигида Жанубий Корея технологияси асосида замонавий 5 гектар иссиқхона барпо этилган.
Ҳозирги кунда мазкур иссиқхонада пишиб етилган помидорларни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда. Ҳосилнинг бир қисми МДҲ давлатларига экспорт қилинади, қолган қисми эса маҳаллий бозорларга йўналтирилади.
Шунингдек, “Ибрат МФЙ” ҳудудида жойлашган “AGRO HAMKOR EKSPORT” МЧЖга қарашли иссиқхонада Туркия технологиялари асосида помидор кўчатларини экиш учун ер тайёрланмоқда.