Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Бухорода XXVIII “Қовун сайли” фестивали бошланди

Бухоро – қадимий тарих, баракали тупроқ ва меҳнацевар халқ юрти бугун яна бир бор юртимизнинг аграр қадриятларига содиқлигини намоён етмоқда. Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан бу йерда XXVIII “Қовун сайли” байрами тантанали тарзда бошланди.

Мазкур анъанавий фестивалга вилоятнинг барча ҳудудларидан бободеҳқонлар енг сара қовун навлари ва бошқа полиз маҳсулотлари билан ташриф буюрди. Деҳқонлар томонидан йетиштирилган ҳосил – нафақат меҳнат самараси, балки табиатга бўлган меҳр ва еътиборнинг ифодасидир.

Фестивал тантанаси Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг кириш сўзи билан очилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Aбдураҳмонов ҳам иштирок етди.

Вазир ўз нутқида, «Қовун сайли” — бу шунчаки маҳсулотлар кўргазмаси емас, бу юртимизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг самараси, ҳалол меҳнат байрами екани, айнан мана шундай анъанавий тадбирлар орқали биз қишлоқ хўжалигимизда юз бераётган ўзгаришларни, фермерларимиз ва деҳқонларимиз учун яратилаётган имкониятларни амалда кўришимиз мумкинлигини қайд етди.

Фестивал доирасида енг сара қовун навлари намойиш етилиб, бободеҳқонлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда. Тадбир ёшлар учун ҳам илҳом манбаига айланган, зеро уларнинг қишлоқ хўжалигига бўлган қизиқиши, янги технологияларни ўрганишга интилиши тобора ортиб бормоқда.

Фестивал давомида вилоятнинг санъат усталари, фолклор жамоалари иштирокидаги консерт дастурлари аҳоли кайфиятини янада кўтариб, қовун ҳиди анқиган Бухоро осмонида байрамона руҳ таралмоқда.

Aлбатта, “Қовун сайли” – бу ўз касбига садоқатли инсонлар учун қадрлов, елга хизмат қилиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган деҳқонлар учун еса чинакам еътирофдир.