Ғўзани ёмғирлатиб суғориш сувни тежаш ва сувни бир текисда тақсимлаш нуқтайи назаридан самарали усуллардан бири ҳисобланади. Суғориш тартиби тупроқ тури, иқлим шароити, екин тури ва екинларнинг ўсиш фазасига боғлиқ равишда режалаштирилиши лозим.
Ўсимликнинг бутун ҳаётий даврида сувга бўлган талабини тупроқ тури ва ғўзанинг сувга бўлган еҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади. Ёмғирлатиб суғоришда ғўзанинг ривожланиш фазасига мос равишда суғориш режими қуйидагича белгиланади.
Тавсия:
Йенгил ва ўрта механик таркибли тупроқларда тез-тез, лекин кам миқдорда суғориш самарали ҳисобланади.
Оғир механик таркибли тупроқларда еса суғориш оралиғи катта бўлиши, лекин ҳар бир суғоришда кўпроқ сув берилиши лозим.
ортиқча сув бериш тола сифатига салбий таъсир қилади ва бўғимлар чириш хавфини оширади.
Aгар ғўзани ёмғирлатиб суғориш тартиби, бажариладиган агротехник тадбирлар, сувни тежаш усуллари, инновацион ёндашувлар ва халқаро тажрибалар қизиқтирса, “Сув” китоб тўпламидаги “Ғўзани ёмғирлатиб суғориш” номли нашр айнан сиз учун.
Унда соҳага оид долзарб маълумотлар, амалий тавсиялар ва илғор тажрибалар ёритилган.
Сувдан самарали фойдаланишга оид билимларингизни оширишни истасангиз, ушбу китобни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.