Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотлар нафақат расмий ҳужжатларда, балки даладаги амалиётда, халқ дастурхонида, ёш фермерларнинг орзу-умидларида ҳам яққол акс етмоқда. Шу жиҳатдан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Aбдураҳмонов бошчилигида амалга оширилаётган ҳар бир ташриф — ҳаракат, таҳлил ва ташаббусга бой амалий жараён сифатида аҳамият касб етмоқда.
Aйни кунларда ишчи ташриф билан Бухоро вилоятида бўлиб турган вазир Бухоро тумани ҳокимлиги биносида вилоят ва туман даражасидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳудудий фермерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.
Мазкур йиғилишда аввало тизимда вертикал бошқарувни такомиллаштириш, ички интизомни мустаҳкамлаш, ислоҳотларга еса масъулият ва виждон билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Вазирнинг “Соҳа фақат статистик рақамлар билан емас, балки ҳар бир қарорнинг даладаги садоси ва ҳар бир оила дастурхонидаги нон билан баҳоланади”, деган сўзлари йиғилиш мазмун-моҳиятини аниқ белгилаб берди.
Муҳокамалар чоғида малакали кадрлар масаласига алоҳида еътибор қаратилиб, соҳага янги авлод мутахассисларини кенг жалб етиш, мавжуд ходимларнинг салоҳиятини баҳолаш ҳамда улар билан самарали ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш лозимлиги қайд етилди. Ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларга ега кадрлар бугуннинг емас, балки ертанинг таянчи бўлиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда аграр соҳанинг устувор йўналишлари — ҳосилдорликни ошириш, инновацион суғориш технологияларини кенг жорий етиш, кластер ва кооперация тизимларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат дастурларини самарали бажариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир масала замирида еса минглаб инсонларнинг меҳнати ва ҳаётий тақдири мужассам екани яна бир бор еслатиб ўтилди.
Вазир интизом масаласига алоҳида тўхталиб, “Aгар бугун ҳаракат қилмасак, ертага кеч бўлади”, дея огоҳлик чақириғини илгари сурди. Ҳар бир раҳбар ўз ўрнида ташаббус кўрсатиши, натижа учун шахсан масъул бўлиши кераклиги қатъий белгиланди. Бугунги кунда ижро интизоми, масъулият ва ташаббускорлик аграр соҳада бош мезон бўлиб хизмат қилмоқда.
Йиғилиш доирасида йерда меҳнат қилаётган инсонларнинг муаммолари бевосита тингланди. Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ташкил етилган сайёр қабулда фермерлар ва қишлоқ жойлардаги тадбиркорлар сув тақчиллиги, техника ва зарур ресурслар йетишмовчилиги каби долзарб муаммолар билан юзма-юз чиқди. Шунингдек, айрим мурожаатчилар ўз шахсий ҳаётларига оид масалаларни ҳам очиқ баён етдилар.
Бу ҳолат битта ҳақиқатни кўрсатди: фермер учун меҳнат ва ҳаёт бир-биридан ажралмас тушунчалардир. Тизимга ишонч еса фақатгина амалий ёрдам кўрсатилганида, адолат бевосита намоён бўлганидагина шаклланади.
Йиғилиш якунида ташкил етилган сайёр қабулда вазир ҳар бир мурожаатни еътибор билан тинглаб, тегишли раҳбарларга муаммоларга бефарқ бўлмаслик, уларни илдизи билан ҳал қилиш ва ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиш зарурлигини қатъий топшириқ тариқасида белгилаб берди.
Зеро, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги саъй-ҳаракатлар ертанги фаровонликнинг пойдеворини яратмоқда. Бу йўлдаги ҳар бир қарор, ташаббус ва меҳнат еса халқимизнинг барқарор ҳаёт даражаси ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.