Бу фаслда агротехник тадбирларни сифатли ва тажрибага асосланган ҳолда амалга ошириш лозим бўлади. Чунки йил давомидаги экин майдонининг унумдорлигига кузда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар муҳим роль ўйнайди.
Қуйида ушбу тадбирларнинг энг асосийларини келтириб ўтилади.
Ҳосил йиғиб олиш: Кузда асосий вазифа далада етиштирилган ҳосилни йиғиб олишдир. Бу даврда ғалла, пахта, картошка, сабзавотлар ва бошқа экинлар йиғилади.
Ерга ишлов бериш: Кузда ерга ишлов бериш келгуси экинлар учун тайёргарлик вазифасини бажаради. Жумладан, кузги шудгорлаш ишлари олиб борилади. Бу тупроқни юмшатиш, озуқавий моддаларнинг ерни чуқур қатламларига ўтишини таъминлайди ва бегона ўтларни йўқ қилади.
Органик ва минерал ўғитлаш: Ернинг унумдорлигини ошириш учун кузда органик ва минерал ўғитлар солинади. Гўнг, компост ва минерал ўғитлар ерга солиниб, келгуси мавсум учун тайёрланади.
Янги экинлар экиш: Баъзи экинлар кузда экилади. Масалан, кузги буғдой, арпа ва рапс кузда экилади. Бу экинлар қишдан омон чиқиб, баҳорда тез ривожланади.
Суғориш ва дренаж тизимларини текшириш: Кузда суғориш тизимлари ва дренаж тизимлари текширилади, зарурат бўлса, таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаш: Йиғиб олинган ҳосилни сақлаш учун омборлар ва сақлаш шароитлари тайёрланади. Қайта ишлаш жараёнлари, масалан, қуритиш ёки консервация қилиш амалга оширилади.
Бу тадбирлар келгуси йилги ҳосилни таъминлаш учун муҳим бўлиб, ернинг унумдорлигини сақлаш ва оширишга ёрдам беради. Бу вақтда эътибор қаратиш лозим бўлган ягона масала амалга ошириш шарт бўлган бу ишларни қиш мавсумигача чўзмасликдир.