Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

“Агротехника-2025”: қишлоқ хўжалигида сунъий интеллект – янги аграр инқилоб сари

Жорий йилнинг 9–15 ноябрь кунлари Германиянинг Ганновер шаҳрида “Agritechnica–2025” халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ўтказилади. Мазкур нуфузли тадбир дунё агросаноат соҳаси вакиллари, ишлаб чиқарувчилари ва мутахассисларини бирлаштиради.

Бу йилги кўргазмада асосий эътибор сунъий интеллект ва рақамли бошқарув тизимларига қаратилган. Замонавий техника, ақлли сенсорлар ҳамда рақамли дастурлар деҳқон меҳнатини енгиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Янги авлод қишлоқ хўжалиги техникалари эндиликда автоном ҳаракатланиш, маълумотларни сенсорлар орқали йиғиш ва сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга.

Хусусан, Австриянинг “Bauer” компанияси ишлаб чиққан Cosmofield дастури тупроқ намлигини космик нейтронлар орқали аниқлайди, Германиянинг Drought Analytics GmbH яратган Dürrepilot тизими суғоришни автоматик режалаштиради, Proofminder Сервиcеснинг АИ Agronomist тизими дрон тасвирлари асосида ҳосил ва зарарланиш даражасини аниқлайди, Lemken фирмасининг iQblue серияси эса техника ҳолатини реал вақт режимида кузатади.

Мутахассислар фикрича, рақамли технологиялар жорий этилиши нафақат ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш, балки бошқарув маданиятини ўзгартиришга хизмат қилмоқда. Эндиликда фермерлар смартфон ёки планшет орқали хўжалик фаолиятини тўлиқ назорат қилиш, ҳар бир гектар ернинг ҳолати ҳақида аниқ рақамли маълумот олиш имконига эга бўлмоқда.

Бугунги кунда сунъий интеллект ва рақамли ечимлар қишлоқ хўжалигида замонавийлик белгиси эмас, балки миллий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омилига айланмоқда. Кўргазмада намойиш этилаётган ҳар бир инновация эртанги аграр соҳанинг стратегик йўналишини белгиловчи қадрият сифатида эътироф этилмоқда.