Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 581.97 +84.22 EUR 14 698.26 +39.65 RUB 157.75 +0.96

Мутахассис малакасини ошириш – аграр тизимдаги устувор вазифа

Маълумки, аграр соҳани комплекс ривожлантириш, инновацион лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун фақатгина техник таъминот емас, балки малакали кадрлар, меҳнацеварлик ва кучли салоҳият муҳим омил саналади. Aйнан шу нуқтаи назардан ходимлар малакасини ошириш масаласи бугунги куннинг енг долзарб вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда.

Aграр ислоҳотларнинг устувор мақсадларидан бири — соҳага ихтисослашган мутахассислар учун замонавий ва қулай иш шароитларини яратиш, зарур инфратузилмани шакллантириш, илғор технологияларни жорий етиш ҳамда инвестицион дастурлар орқали тизимнинг умумий самарадорлиги ва иқтисодий кўрсаткичларини янада оширишдан иборат.

Ромитан туман қишлоқ хўжалиги бўлимида бу ёндашувлар амалий ифодасини топмоқда. Бўлим биносида замонавий кампус ташкил етилган, тоза ва интизомли иш муҳити яратилган, белгиланган меъёрлар асосида иш олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси соҳага қўйилаётган замонавий талаблар асосида шаклланганини кўрсатади.

Ташриф чоғида вазир ходимлар билан мулоқот қилиб, самарали бошқарув механизмларини жорий етиш, ички тартиб-интизомни доимий назорат остида сақлаш ва мутахассислар малакасини оширишга қаратилган дастурлар ижросини кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Унинг қайд етишича, қишлоқ хўжалиги йўналишида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ етиш ва тизимдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш учун кенг қамровли билим ва юқори малакага ега ходимлар зарур.

Шу муносабат билан, вазир бўлим фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда янги лойиҳалар орқали янада ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.