Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

Пахтачиликда юқори ҳосилдорлик сири — кўчат қалинлигида!

Жорий йилда фермерларимиз пахта ҳосилининг ҳақиқий қудратини амалда кўришди. Кўпчилик буни “Хитой навлари” билан боғласа-да, асосий сабаб бу эмас — сир кўчат қалинлигида ва зараркунанда ҳамда бегона ўтни тўғри бошқаришда.

“Шинжон усули” — 76 см қатор оралиғида, плёнка остига томчилатиб, қўша қатор (66х10 см) экиш орқали гектарига 220–240 минг туп кўчат жойлаштириш технологиясидир.
2025 йилда далаларнинг 90 фоизида шу тизим жорий этилди (авваллари 90 ва 60 см схемаларда 75–120 минг туп экилар эди).

875 минг гектар майдонда 150–160 миллиард туп кўчат парвариш қилинди. Ҳар бир туп ўртача 8 кўсак берса, умумий ҳосил 3,8 млн тоннагача етиши кутилмоқда.

Bt ва Гт генли навлар (кўсак қуртига ва гербицидга чидамли) ёрдамида қалин экиш, ягоналамасдан ва чопиқсиз ҳосилни сақлаб қолиш мумкин.
Маҳаллий навларда эса чопиқ ва пуркаш харажатлари таннархни оширади.

Шунинг учун Bt/Gt генли маҳаллий навлар яратиш — стратегик йўналиш. Ҳозирда 56 та ўзбек нави шу генлар билан бойитилган, 2027 йилгача 100 минг гектар майдонда ўзимизники экилади.

Натижада бундай технологиялар гектарига 15 миллион сўмгача қўшимча даромад келтирмоқда.

Пахтачиликдаги туб бурилиш — “Шинжон усули” асосида қалин кўчат, Бт/Гт технологияси ва самарали бошқарув туфайли юз бермоқда. Шу ёндашув — юқори ҳосилдорликнинг асосий калити.