Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Ловия – соғлом турмуш учун бебаҳо неъмат

Ўсимлик оқсилга жуда бойдир. Уни баъзан, табиий гўштдан ҳам озуқавийлиги юқори кўрилади. Ловия клетчаткага бой, унда юрак саломатлиги учун фойдали калий, асаб тизимини қўллаб-қувватлайдиган магний, иммунитет тизимининг яхши ишлаши учун жуда муҳим бўлган рух мавжуд.

Ловия организмда содир бўладиган 300 дан ортиқ реакциялар, шунингдек, метаболизм учун муҳимдир. Шубҳасиз, метаболизм, суякларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлигига жавобгардир. Соғлиққа энг кўп фойда келтириши учун тавсия этилган доза: ҳафтада уч порция ёки кунига ярим пиёла истеъмол қилиш керак.

Ловия экиладиган майдонлар албатта унумдор бўлиши керак, шўрланган, ориқ, кислотали, енгил қумоқ тупроқлар унинг учун мос эмас. Ловия органик ва минерал ўғитларни кўп ўзлаштиради. Айниқса, калийли ўғитлар солиш ҳосилдорликни сезиларли даражада оширади. Кузда ловия экиладиган майдонларга 90-120 кг фосфорли ва 8-10 тонна гўнг солинади. Экиш билан бирга 30 кг азотли ўғит берилади.

Нитрагинсиз экилса, албатта экиш билан яна 40-45 кг азотли ўғит берилади. Нитрагин билан бўлса – азотли ўғит беришнинг ҳожати йўқ. Уруғлари асосан тупроқ ҳарорати 14-15°C дан юқори бўлганда экилади ёки уни такрорий экин сифатида экиш ҳам яхши натижа беради. Тупроқда нам етарли бўлса, уруғлар такрорий экилганда 3-4 кунда, баҳорда экилганда 5-6 кунда униб чиқади.

Ўсимлик қуёшли майдонларга экилгани маъқул. Чунки қуёш тик тушиб турса, уруғ таркибида оқсил миқдори юқори бўлади. Экиш учун уруғлар йирик, соғлом ва уруғчилик талабларига жавоб бериши керак. Экишдан олдин уруғлар албатта нитрагин билан ишланиб экилиши керак. Экиш меъёри майда уруғли ловияларда бироз камроқ 50-55 кг, йирик уруғли навларда 90-100 кг бир гектарга сарфланади.

Уруғ кенг қаторлаб 60 ёки 70 см кенгликда экилади. Экиш чуқурлиги 4-5 см бўлиб, майда уруғлар нам етарли бўлган тупроқларда 3-4 см, йирик уруғлар 5-6 см чуқурликка ташланади. Қатор оралари 2 марта ишланиб, ўғитлар берилади ва биринчи озиқлантириш дастлабки учталик барглари ҳосил бўлганда, иккинчи озиқлантириш гуллаш фазасининг бошланғич даврида ўтказилади.