Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 581.97 +84.22 EUR 14 698.26 +39.65 RUB 157.75 +0.96

Ромитан: ҳосилдорлик учун илмий ва тизимли ёндашувнинг ўрни юқори

Мазкур майдонда ғўзанинг хорижий “Хин Лу Зао-57” нави Хитой агротехнологияси асосида парвариш қилинмоқда. Масъуллар маълумотига кўра, ҳар бир гектар йер белгиланган тартибда кўчатлар билан таъминланган, екинлар 76×10 схема асосида қўшқатор шаклда, махсус плёнкаларсиз екилган.

Ҳозирда кўчатлар сифатли ривожланаётган бўлса-да, бироқ, унувчанликда бироз кечикишлар кузатилмоқда.

Вазир бу ҳолатга изоҳ берар екан, ғўза навларини йетиштиришда махсус қопламали плёнкалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай технология екиннинг ўсиши ва соғлом ривожланишини 20–30 кунга тезлаштириши мумкин.

Далада чопиқ ишлари, қатор ораларига ишлов бериш ҳамда томчилатиб суғориш тизимлари замонавий интенсив технологиялар асосида амалга оширилаётгани қайд етилди.

Ташриф давомида вазир ёндош ҳудуддаги “Aброр, Сардор нокзорлари” фермер хўжалиги тасарруфидаги 47 гектар пахта даласини ҳам кўздан кечирди. Ушбу ҳудудда хорижий ва маҳаллий ғўза навлари тажриба тариқасида плёнкасиз, яккақатор шаклда екилган бўлиб, ҳар гектар йерга 150–170 минг кўчат қадалган.

Маълумот ўрнида, “Хин Лу Зао-57” нави кўсак қурти ва гербицидларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли унга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шунга қарамай, плёнкалардан фойдаланилмагани туфайли ривожланиш жараёнида белгиланган муддатдан кечикишлар кузатилмоқда.

Вазир екинлар ҳолатини баҳоларкан, навларнинг ўз вақтида тўлиқ йетилишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. У масъулларга тизимли ва илмий ёндашувларни давом еттириш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда озиқлантиришда тажрибали мутахассислар тавсияларига амал қилиш зарурлигини еслатди.

Шунингдек, у барча агротехник тадбирлар Пахтачилик кенгаши олимлари билан ҳамкорликда ва улар ишлаб чиққан услубий қўлланмалар асосида олиб борилиши лозимлиги қайд етди.

ўжалиги вазири Иброҳим Aбдураҳмонов Ромитан туманидаги “Умид агро имконият” фермер хўжалигига қарашли 24 гектар пахта далаларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.