Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 047.45 +26.55 EUR 14 099.13 +110.41 RUB 151.90 −3.59

15-октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни

Ҳар йили кенг нишонланувчи “15-октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” жамиятда қишлоқ аёлларининг меҳнати нечоғлик қадрли ва алоҳида аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

“Agroxabarlari” жамоаси “15-октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан сиз аёлларни чин юракдан муборакбод этади.