Қишлоқ хўжлалиги вазирлиги маълумотларига кўра Ўзбекистонда 2024 йилда 1,4 миллион тонна пиёз етиштирилган!
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатимизда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,4 млн тонна пиёз етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича тақсимот:
- Фермер хўжаликлари – 483,3 минг тонна
- Деҳқон ва томорқа хўжаликлари – 858,9 минг тонна
- Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари – 63,6 минг тонна
Пиёз етиштириш ҳажми сўнгги йилларда барқарор ўсиб бормоқда. Бу эса ички бозорни тўлиқ таъминлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.