Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Лимузин зотли қорамол ҳақида ешитганмисиз?

Лимузин зоти – гўшт йўналишида боқиладиган қорамол зоти, Франсиянинг марказий ва жануби-ғарбий вилоятларидаги гўштдор қорамоллар зотларидан танлаш ва саралаш асосида яратилган. Франсиянинг Лимузен тарихий вилояти номи билан аталган.

Зот сифатида ХИХ асрдан маълум. Лимузин зоти моллари тез йетилувчан, мушаклари кучли ривожланган, суяклари ингичка, туси қизил. Буқалари вазни 1000–1200 кг, сигирлари вазни 600–650 кг. Сигирлари серпушт. Йиллик соғими 1500–1800 литр. Бузоқлари сут емиш даврида жадал ўсади ва 8 ойлигида тирик вазни 240–300 кг га йетади.

Бузоқ гўшти олиш мақсадида 3 ойлик бузоқлар 150–170 кг га йетганда сўйилади. Буқачалар гўштга жадал боқилганда 12 ойлигида 500 кг вазнга йетади. Лимузин ҳар хил табиий хўжалик шароитга яхши мослашади. AҚСҲ, Aнглия, Венгрия, Германия, Россия ва бошқа давлатларда кўплаб тарқалган. Белоруссия, Украина, Литва ва бошқаларда Лимузин зотидан бошқа зотлар билан чатиштиришда самарали фойдаланилмоқда.

Лимузин зотли буқалар уруғи Ўзбекистонга 2002-йилдан бошлаб олиб келиниб, Фарғона ҳамда бошқа вилоятлар бўрдоқичилик корхоналари ва фермер хўжаликларида каммаҳсул бўлган сигирларни саноат усулида чатиштиришда фойдаланилмоқда.