Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Пайвандтаглар ҳақида нималар маълум?

Пайванд қилиш тадбирлари асодан август ойида амалга оширилади. Aввало, сифатли кўчат йетиштириш учун сифатли пайвандтаг зарур.

Улар тўрт хил усулда кўпайтирилади:

➖ мевани пишиб йетилган уруғлари, ёнғоқ ҳамда данакларини махсус қумлар ёки биогумусга кўмиб ундириб олиш йўли орқали;

➖ куртаклари пишиб йетилган яшил қаламчаларининг ўрта қисмидан кесиб олиниб, фиторегуляторлар билан ишлов бериб, ундириб олиш йўли орқали;

➖ асосий танадан узилмаган ҳолатида новдаларни тупроққа кўмиш орқали;

➖ ўсимликларни апикал меристемаларидан фойдаланган ҳолда стерил шароитида сунъий озуқа муҳитларида клонли микрокўпайтириш орқали.

Данак мевали пайвандтаглар

ГФ 677 – шафтоли-бодом гибрид кучли илдизпоя ҳисобланади. Оҳак, юқори пҲ ва унумсиз тупроқларга жуда чидамли. Шафтоли деплантацияси содир бўлган ҳудудларда қайта екиш учун тавсия етилади. ГФ 677 да пайванд қилинган мевали дарахтлар янада сифатли ҳосил беради.

ГхН5 – илдизи оҳакли ва жуда оғир тупроққа мослашиши мумкин. Темир хлорозига чидамли. Шафтоли деплантацияси содир бўлган ҳудудлар учун тавсия етилади. Бу мева ҳосилдорлиги ва сифатига яхши таъсир қилади.

Крймск 5 – гилос пайвандтаги пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 метр бўлади. Новдалари ўртача қалинликда, туксиз. Илдиз тизими бақувватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларга чидамли. Қаҳратон совуқларга ҳам чидамли (-12°C).

Крймск 86 – ушбу пайвандтаг ҳам гилос пайвандтаги бўлиб, пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 метр бўлади. Илдиз тизими бақувватлиги туфайли илдиз бачкилар бермайди, оғир тупроқларда ҳам яхши ўсади ва -12°C ҳароратда ҳам нобуд бўлмайди.

Фортуна пайвандтаги – данак мевали ўсимликлар учун универсал пайвандтаглар ҳисобланиб, илдиз тизими бақувватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларга чидамли. Қаҳратон совуқларга бардошли (-12°C).

Бест 1 – ушбу пайвандтаг ўрик пайвандтаги бўлиб, пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 метр бўлади. Оғир, зич тупроқларга чидамли. Пайванд қилинган ўрик навларини ҳосилдорлиги юқори бўлади.