Сабзавотлар таркибида танага керак бўлган витаминлар, толалар, темир, кальций ва антиоксидантлар мавжуд. Брокколи – саратон ҳужайраларига қарши табиий ҳимоя.
Исмалоқ – қон ишлаб чиқаришни яхшилайди. Лавлаги – қон босимини меъёрда ушлаб туради. Сабзи – кўриш қобилиятини яхшилайди. Ҳар бир овқатда сабзавот бўлиши – соғлом овқатланишнинг асосий қоидаси.