Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Дискрет суғориш технологиясининг турлари

Дискрет суғориш тизимлари сувни йетказиб бериш усули, автоматлаштириш даражаси ва тизимнинг ўрнатилишига қараб турларга бўлинади.

Сувни екинларга йетказиб бериш механизмига кўра:

– ягона тўлқинли суғориш, яъни сув егатларга бир маромда ва бир хил оқим билан бериб қўлланилади. Бу оддий, аммо сув тупроқ намлигини чуқур қатламларга кириб боришида унчалик самарали емас.

– кўп тўлқинли суғориш, сув такрорий импулсларда қўлланилади, тупроқ намлигини бир хиллигини яхшилайди ва оқимни камайтиради. Егат узунлиги 100 м ва ундан кўп бўлган егатларни суғориш учун юқори самарали енг мос ҳисобланади.

Aвтоматлаштириш даражасига кўра:

– тўлиқ қўлда бошқариладиган дискрет суғориш, белгиланган вақт оралиғида қувурларда ўрнатилган сув чиқарувчи клапанларни очиш ва ёпиш қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилади. Бу иқтисодий жиҳатдан самарали, аммо меҳнатни кўп талаб қилади.

– ярим автоматик дискрет суғориш, механик таймерлар ёки асосий текширгичлардан фойдаланиб, егатлар орасидаги сув оқимини алмаштириб, мослашувчанликни сақлаб, сувчилар қўл меҳнатини камайтиради.

– тўлиқ автоматлаштирилган дискрет суғориш, суғориш жараёнини оптималлаштириш, сув сарфини юқори аниқликда ўлчаш, қўл меҳнати сарфини камайтирган ҳолда, сенсорлар ва масофавий мониторинг тизимлари орқали суғоришни бошқаришни ўз ичига олади.

Aгар дискрет суғориш технологиясининг турлари ва унга қўйиладиган талаблари, бажариладиган агротехник тадбирлар, сувни тежаш усуллари, инновацион ёндашувлар ва халқаро тажрибалар қизиқтирса, “Сув” китоб тўпламидаги “Ғўзани дискрет суғориш” номли нашр айнан сиз учун.

Унда соҳага оид долзарб маълумотлар, амалий тавсиялар ва илғор тажрибалар ёритилган.

Сувдан самарали фойдаланишга оид билимларингизни оширишни истасангиз, ушбу китобни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.