Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект (АИ) кенг қўлланила бошлади. Эндиликда деҳқонлар тупроқ намлигини ўлчаш, ўғит миқдорини аниқлаш, зараркунандаларнинг эрта аниқланиши ва ҳосил ҳажмини олдиндан прогноз қилишни АИ дастурлари орқали амалга оширмоқда. Масалан, дроне ва сенсорлар ёрдамида даладаги реал ҳолат кузатилиб, ўсимликларнинг ўсиш босқичи, касаллик белгилари ва сув етишмовчилиги автоматик аниқланади. Бу эса сув ва ресурслардан тежамли фойдаланиш, ҳосилдорликни 20–30% гача ошириш имконини беради. 🔹 АИ технологияси нафақат йирик хўжаликлар, балки кичик фермерлар учун ҳам фойдали. Мобил иловалар орқали ҳар бир фермер ўз даласининг ҳолатини онлайн кузатиши, тавсиялар олиши мумкин.
Сунъий интеллект ёрдамида деҳқончиликда ҳосилдорликни ошириш даври бошланди