Рамбутан дунёдаги энг машҳур тропик мевалардан бири бўлиб, ўзгача кўринишдаги “узун туклари” билан ажралиб туради.
Асосан Малайзия, Таиланд, Ҳиндистон ва Жанубий Америка давлатларида етиштириладиган бу меванинг қизил ва тукли пўсти остида ширин таъмга эга майин ва оппоқ юмалоқ мағзи жойлашган. Татиб кўриш учун албатта мевани ўртасидан иккига бўлиш зарур.
Ушбу мевани асосан янги узилган ёки шакар билан консерваланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Рамбутан янги узилган ҳолатда ёки шакар билан консерваланган тарзда истеъмол қилинади. Мевани етиштириш ва истеъмол қилишда эса эҳтиёт бўлиш зарур, чунки хом уруғлари заҳарли ҳисобланади. Аммо қовурилган уруғлар мутлақо зарарсиз ва ҳаттоки айрим жойларда ёнғоқ ўрнида ишлатилади.
Харид чоғида рамбутан мевасининг ранги муҳим белгидир — ранги қанчалик пушти ва ёрқин бўлса, шунчалик ширин ва мазали бўлади.
Тропик мамлакатларда бу мева нафақат ширинлик сифатида, балки витамин манбаи ва иссиқ кунларда организмни тетиклаштирувчи табиий неъмат сифатида қадрланади.