Фитомелиорация – экинлар экиш ва кўчат ўтқазиш йўли билан ерни яхшилаш ва унумдорлигини оширишдир.
Фитомелиорация (фито… ва мелиорация) — экинлар экиш ва кўчат ўтқазиш йўли билан ерни яхшилаш ва унумдорлигини ошириш. Ф.дан кўпинча кўчма қумларни мустақкамлаш (тўсиш) ва қумликда дарахтзорбутазорлар барпо этиш, яйловларни яхшилаш ва ювилган тоғ ёнбағирларини, дарёлар ёйилмаларини, шўрланган ерларни, грунт сувлари ер юзига яқин ётган майдонларни ўзлаштириш, шунингдек, далаларни қурғоқчилик, кучли шамоллардан муҳофаза қилиш мақсадларида дала иҳота урмонзорлари барпо этишда фойдаланилади
Бу ўсимликлар йўли билан шўрланган ерларда мавсумий туз тўпланишининг олдини олиш ва тупроқда намлик захирасини сақлаб туришдир.
Мавсумий туз тўпланиши (шўрланиш даражаси) кучли бўладиган ерларда туз таъсирига чидамли экинлардан кунгабоқар ва сорго, мавсумий туз тўпланиши (шўрланиш даражаси) ўртача бўлган ерларга маккажўхори, соя, тритикале, жавдар, мошнинг интенсив навларини экиш тавсия қилинади.