Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Агрокимёвий модда ва пестицидларнинг тупроққа таъсири

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин.

Минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан-йилга кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. Минерал ўғитлар бир қаторда органик ўғитлардан фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқда. Бироқ, деҳқончиликда кучли кимёвий ўғитларидан тўғри, оқилона ва меъёрида фойдаланишни тақозо этади.

Азотли ўғитларининг ортиқча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив органлари ҳисобига вегетатив органларини кўпроқ ўсиш ва ривожланишига имконият яратади. Азотнинг ортиқча миқдори, айниқса унинг нитрат формаси хавфли, чунки у тупроқда сорбсияланмайди (сўрилмайди), енгил ҳаракатланади ва ер ости сувларигача етиб боради.

Пестицидлар қишлоқ хўжалигида ёввойи ўтларга гербицидлар ўсимликлардаги замбуруғ касаллигига фунгитсид зараркунандаларга зоотсид, инсектитсид қарши курашда ишлатилади. Экинларга ишлов беришда пестицидларнинг асосий қисми тупроқ юзаси ва ўсимликларда тўпланади.

Уларнинг ортиқча миқдори эса ер юзасига кўтарилмайдиган гравитацион сув оқимлари билан аралашиб ва ер ости сувларига бориб қўшилади. Тупроқда пестицидларнинг қолдиғи токсикантнинг табиатига, унинг меъёрига ва тупроқ хоссаларига боғлиқ. Пестицидлар ер усти сувлари билан сув йиғувчи ҳовузларга тушиб, сувларни заҳарлайди.

Узоқ муддат таъсир қилувчи донадорлаштирилган кўринишдаги янги ўғитларнинг ишлаб чиқиш, агрокимёвий моддларни ташиш ва сақланиш қоидаларига амал қилиш, ўғитлардан оқилона фойдаланиш, алмашлаб экишни жорий этиш ва бошқа агротехник ва агромелиоратив тадбирлар тупроқни агрокимёвий моддаларнинг ортиқча миқдоридан сақлайди.