Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 439.41 −81.37 EUR 14 583.96 −50.33 RUB 151.87 −1.83

Қишлоқ хўжалигида дрон ёрдамида хизмат кўрсатиш кўлами кенгайтирилади

Учиш баландлиги 30 метргача бўлган дрон ёрдамида кўрсатиладиган хизматлар ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда йиллик рухсатномалар асосида тақдим этилади.

«Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалиги ташкилотларига робототехника, дрон ва бошқа қурилмалар ёрдамида хизматлар кўрсатилади.

Дрон хизматларидан фойдаланиш учун «Рақамли қишлоқ хўжалиги» (Агропортал) орқали ариза бериш, шартномаларни тузиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Агропортал орқали учиш баландлиги 30 метргача бўлган дрон ёрдамида кўрсатиладиган хизматлар ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда йиллик рухсатномалар асосида тақдим этилади.

Шунингдек, Агропорталда қуйидаги хизмат турлари жорий қилинади:

– 2025 йил 1 декабрдан иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш;

– 2026 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш.