Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 097.93 +50.48 EUR 14 194.50 +95.37 RUB 151.77 −0.13

Сабзини суғоришда ҳар ким билиши керак бўлган муҳим маълумотлар

Сабзи етиштиришда тупроқ намлиги суғоришдан олдин 70-75% даражада бўлиши лозим. Кечки сабзи асосан июнь охири ва июль бошларида сепилади, илдизмева шаклланиши эса куздаги салқин кунларга тўғри келади.

Уруғлар яхши ўсиб чиқиши учун, сепилгандан сўнг 2-3 кун давомида марза қорайгунча сув қўйилади, сўнг яна уруғ суви берилади.

Тупроқ намини ҳисобга олган ҳолда, суғориш муддатини бир суткадан оширмаслик тавсия этилади. Сабзи 3-4 марта суғорилганда ниҳоллар барча қаторларда кўрина бошлайди.

Сентябргача ҳар 7-8 кунда, кузда эса 10-12 кун оралиқда суғориш талаб этилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда мавсум давомида 11-12, юза участкаларда эса 6-8 марта суғориш етарли бўлади.

Суғориш меъёри тупроқ-иқлим шароитларига кўра 6200 – 10900 м³/га оралиғида бўлади. Тўғри суғориш ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.