Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 581.97 +84.22 EUR 14 698.26 +39.65 RUB 157.75 +0.96

Сабзавот етиштиришда алмашлаб экишнинг аҳамияти

Сабзавотларни узлуксиз бир ерда алмаштирмасдан экиш уларни ўстиришда, ҳосил олишда салбийликка олиб келади. Натижада шу турдаги ўсимлик учун хос бўлган бир неча хил касалликлар, шу ўсимлик зараркунандаларини кўпайишга олиб келади.

Ўз навбатда қайд қилинганлар сабзавот ўсимлигини умумий ривожланишига, ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг олдини олиш, соҳани барқарорлаштириш учун сабзавотлар ўрнини алмаштириб туриш тақозо этади.

• бир хил ўсимликни (помидор, карам ва ҳ.к) бир ерга уч йилдан сўнг қайта экиш;
• тупроқ озиқасига ва намлигига талабчан экин экилган ерга, иккинчи марта тупроқ озиқасига ва намликка талаби камроқ сабзавот экиш;
• илдизи ернинг юза қисмига жойлашган сабзавот экиш;
• карам, бодринг, томатдошлар туркумига мансуб ва картошка экилиб, уларни фақат гўнг, компост билан озиқлантириладиган ерларга, иккинчи ва учинчи йилларда илдиз мевали сабзавотлар (сабзи, лавлаги, турп, шолғом ва бошқалар) ва пиёз экилса, ҳосилдорлиги юқори бўлади ҳамда ўз навбатида экинни иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади;
• ишлов беришни кўп талаб қиладиган сабзавот экинларидан сўнг натижада ерлар бегона ўтлардан халос бўлгандан кейин у ерларга сабзи ва пиёз экилишини тақозо қилади;
• такрорий сабзавот экиладиган ерларга эртаги сабзавотнинг энг тезпишар навларини экилиши лозим;
• томатдошлар туркумидаги сабзавотлардан картошка, помидор, аччиқ-чучук қалампир ва бақлажон ўсимликлари бедадан бўшаган майдонларга ва дуккакли ўсимликлар, карам, пиёз ва илдизмевали сабзавотлардан бўшаган ерларга экилганда юқори ҳосил бериши тажрибада тасдиқланган.

Сабзавотлардан карам, картошка, полиз ўсимликлари ва бодринг, илдиз мевалилар, пиёз ҳамда саримсоқ учун энг яхши ўтмишдош экинлар ҳисобланиб, улар ерни зараркунандалардан ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиб ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатади.