Лақай (жайдари) от зотининг асл ватани Ўрта Осиёдир. Улар бундан 300-400 йил муқаддам лақайлар ўзларининг маҳаллий жайдари мўғул типидаги от зотининг ёвмут, ахалтака, қорабайир ва араби от зотлари билан чатиштиришлари натижасида кўпайтирилган. Бундай отлар қуруқ ва иссиқ иқлимга мослашган бўлиб, тоғли ҳудудларда салт миниш, юк ташиш, аравага қўшиш, пойга ва улоқ мусобақалари учун мўлжалланган.
Айтиш мумкин ушбу зотга мансуб отлар пойгаларда 1000 м масофани 1 дақиқа 12 сонийда босиб ўтган. Уларнинг тана тузилиши пишиқ, кўкракдор, оёқлари қотма, ранги асосан кўк, саман, жийрон, камданкам ҳолларда қора бўлган.
Отнинг соф вазни 400-450 кг. Айғирларининг қарчиғай баландлиги 145,7 см, гавдасининг узунлиги 150 см, кўкрак қафаси айланаси 161,8 см бўлади. Танаси турли ҳароатларга мослашган, бақувват ҳисобланади.
Уларнинг 2-3 ёшли тойлари ҳам пойгага ўргатилади. Лақай отлар одатда, Тожикистонда (Ҳисор тоғ яйловлари, Ёвон дашти) ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё (асосан Деновда) вилоятида боқилади.