Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Соянинг “Нафис” нави ҳақида биласизми?

Соянинг “Нафис” нави Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган.

Умумий тавсифи: нав ўртапишар, серҳосиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Пояси тик ўсувчи, пастки дуккак жойланиши 14-16 см, бир ўсимликдаги дуккак сони – 120-130 та, дуккаклари ярим эгилган, йирик ясси, учи учлик, ўртача 2-4 тадан уруғлик. Уруғи сариқ яшил товланувчи тухумсимон, думалоқ дон. Ўртасида йирик қора ранг изи бор.

Экиш меъёри: гектарига 60 кг, 4-5 см чуқурликка, қатор оралиғи 60 см қилиб экилади.

Суғориш меъёрлари: март ойи охири апрель ойи бошларида экилганда уруғлар тупроқ намлигида ундириб олинади. Агар қурғоқчилик бўлса уруғлар экилгандан сўнг суғорилади. Ўсув даври давомида 2-3 марта суғорилади. Қумлоқ ва тошлоқ жойларда меъёри камайтирилиб 3-4 марта суғорилади.

Ҳосилдорлиги гектарига 35-38 центнерни ташкил қилади.