Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Зайтун дарахтини экиш ва парваришлашда нималарга эътибор бериш керак?

Зайтун – зайтундошлар оиласига кирувчи ўсимликлар сирасига киради. У Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги энг муҳим мевали дарахтлардан бири ҳисобланади.

Зайтун дарахти 4-12 метр баландликкача ўсади. Унинг мағзида 30% гача мой, оқсил, витамин С ва каротин мавжуд. Шунингдек, у сувсизликка чидамли, 13-18°C совуққа бардош бера олади. Эътиборлиси, зайтун 300-400 йил, баъзи турлари 1000 йилгача яшайди. Унумдор, қумоқ ва қумлоқ, оҳакли  тупроқларда эса яхши ўсади ва ривожланади.

Бу ўсимлик уруғларидан, қаламчаларидан, бачкилари ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Уруғлари тупроққа экилганда жуда кеч униб чиқишини ҳисобга олиб, даставвал намли қумларга кўмган ҳолда кўкартириб, кейин экиш лозим. Шунда ривожланиши тезлашади.

Зайтунга -10°C дан паст бўлган совуқ ҳаво салбий таъсир қилиши мумкин. Натижада барглари ва пўстлоғига зарар етади ва тўкилишни бошлайди. Ҳаддан ташқари нам ҳарорат дарахт илдизини чиритиб юбориб, дарахтни турли касалликларга дучор қилади.

Шундай экан, даромад ва шифо келтирувчи бу дарахтни эҳтиёткорлик билан парваришлаш зарур. Уни табиий органик моддалар, мулч ва компост билан тўйинтириб бориш тавсия этилади.