Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 509.83 −79.52 EUR 14 520.16 −136.36 RUB 156.55 −1.09

Тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш

Тупроқда тузлар табиий равишда мавжуд бўлади, аммо уларнинг миқдори ортиб, илдиз атрофида тўпланиши ўсимликларнинг озиқланишини чеклайди. Тупроқдаги анионлар ва катионлар миқдорига қараб шўрланиш икки турга бўлинади:

Шўрланган тупроқлар — таркибида 0,3 % дан ортиқ сувда ерийдиган зарарли тузлар мавжуд бўлиб, уларнинг ўсимликка таъсири сувда ерувчанлик даражасига боғлиқ.
Шўртобланган тупроқлар — сингдириш сиғимининг 5 % дан ортиғида алмашинувчи натрий ва магний катионлари мавжуд бўлган тупроқлар.

Шўрланишнинг келиб чиқиш сабаблари

Табиий сабаблари:

Қуруқ ва ярим қуруқ иқлим (Ўзбекистон ҳам шундай иқлим зонасида жойлашган);
Тупроқ она жинсида шўрланишга сабаб бўлувчи анион ва катионларнинг табиий мавжудлиги.

Инсон фаолияти натижасида:

а) Мелиоратив ҳолати ёмон, шўр зовур ёки сифациз артизан сувлар билан суғориш;

б) Суғоришни нотўғри ташкил етиш (бостириб суғориш сизот сувларининг кўтарилишига олиб келади);

c) Дренаж тизимларининг ишламаслиги;

д) Меъёридан ортиқ минерал ўғит қўллаш;

е) Чуқур илдизли ўсимлик ва дарахтларнинг қопламасини йўқотиш.

Шўрланиш турини аниқлаш учун тупроқ намуналарини лабораторияда анион-катион таркиби ва сингдириш сиғими бўйича таҳлил қилиш тавсия етилади. Ўзбекистон шароитида асосан шўрланган тупроқлар кенг тарқалган.

Шўрланишнинг олдини олиш ва қарши курашиш чоралар

  1. Суғоришни тўғри ташкил етиш: имкон қадар бостириб суғоришдан воз кечиб, томчилатиб суғориш усулини қўллаш.
  2. Дренаж тизимларини доимий равишда ишлаш ҳолатида сақлаш.
  3. Минерал ўғитларни агрокимёвий хариталар асосида, меъёрида бериш.
  4. Тупроқни органик моддаларга бойитиш: cовер cроп екиш, сидератлаш, органик чиринди киритиш.
  5. Фитомелиоратив ва шўрга чидамли ўсимликлар екиш (масалан: қизил мия, балиқкўз, қизилшўра, оқшўра, арпа, қанд лавлаги, тритикале).
  6. Юқори шўрланган майдонларда сувда ерийдиган тузларни камайтириш учун гипс қўллаш (100 м² учун тахминан 150 кг).
  7. Биочар ва компост киритиш.
  8. Шўр ювиш ишларини олиб бориш.