Ушбу екин уруғларини екиш учун текисланган майдонларга фосфор ҳамда калий ўғитлари махсус мосламалар ёрдамида сепиб чиқиб, бу майдонларни “ПН-3-35” русумли плуг билан 28-30 см чуқурликда ҳайдаш, агар майдон шўрланган ёки ёввойи ўтлари кўп бўлса 35-38 см чуқурликда ҳайдаш тавсия қилинади. Екиш учун пиёзнинг маҳаллий “Оқ дур”, “Сумбула”, “Баҳорой”, “Ҳамал”, чет елнинг “Сибир”, “Aлдоба” нав ва дурагайлари тавсия етилади.
Пиёз уруғлари ерта-кузги муддатда жанубий минтақаларда 5-август – 5-сентабр, марказий минтақаларда 15-август – 15-сентабр, шимолий минтақаларда 30-август – 30-сентабр оралиғида екилади. Пиёз уруғи гектарига 12-15 кг меъёрида сарфланади.
Пиёз ўсимлиги попук илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у йернинг устки қисмида асосий озуқа елементларни кўп бўлишини талаб қилади.
Юқори унумдор йерларга ўртача соф ҳолда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор йерларга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий ва унумдорлиги паст бўлган майдонларга 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий бериш керак.
Пиёз екилиши биланоқ кетма-кет суғорилади. Уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб марзанинг тепаси қорайгунча тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб уруғнинг ёппасига кўкариши учун шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб ўзини обдон ўнглаб олгунича (кеч кузгача) сувдан қолдирмайди.