Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Ўзбекистон лимон экспортини 25 фоизга оширди

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга 3,8 минг тонна лимон экспорт қилди. Экспорт қиймати 5,4 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 764 тоннага ёки 25 фоизга кўп.

Энг кўп лимон экспорт қилинган давлатлар:

  • Қозоғистон — 1 827 тонна
  • Россия — 1 740 тонна
  • Қирғизистон — 236,5 тонна
  • Беларус — 4,7 тонна
  • БАА — 3,8 тонна

Маълумотлар Миллий статистика қўмитаси томонидан тақдим этилди.