Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 158 триллион сўмдан ошди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсган, бу эса мамлакатда ички савдо фаоллиги ва истеъмол бозори барқарор ривожланаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:
Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 трлн сўм
Андижон вилояти — 8,9 трлн сўм
Бухоро вилояти — 8 трлн сўм
Жиззах вилояти — 5 трлн сўм
Қашқадарё вилояти — 8,6 трлн сўм
Навоий вилояти — 4,4 трлн сўм
Наманган вилояти — 9 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 11,1 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 7,8 трлн сўм
Сирдарё вилояти — 2,1 трлн сўм
Тошкент вилояти — 14,4 трлн сўм
Фарғона вилояти — 12 трлн сўм
Хоразм вилояти — 4,4 трлн сўм
Тошкент шаҳри — 58 трлн сўм
Таҳлилларга кўра, савдо хизматлари ҳажмининг энг катта улуши Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда, бу эса пойтахтда савдо инфратузилмаси ва аҳолининг харид фаоллиги юқори эканини англатади.