Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга 25,5 минг тонна олма экспорт қилган. Экспорт қилинган маҳсулотнинг умумий қиймати 13,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Мазкур кўрсаткич мамлакатда мева етиштириш ҳажми ортиб бораётгани ва қўшни ҳамда яқин бозорларда Ўзбекистон олмасига бўлган талаб барқарор сақланаётганидан далолат беради.
Энг йирик экспорт йўналишлари:
- Қозоғистон — 12,2 минг тонна
- Россия — 11,3 минг тонна
- Қирғизистон Республикаси — 1,3 минг тонна
- Ироқ — 204 тонна
- Туркманистон — 167,4 тонна
- Бошқа давлатлар — 283,5 тонна
Экспертларнинг таъкидлашича, олма экспортининг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Логистика қулайлиги, маҳсулот сифати ва нарх рақобатбардошлиги Ўзбекистон олмасининг ташқи бозордаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.