Занжабил (имбир) — қадимдан табобатда кенг қўлланиб келинаётган доривор ўсимликлардан бири. У нафақат таомларга ўткир ва ёқимли таъм беради, балки инсон саломатлиги учун жуда кўп фойдали хусусиятларга ҳам эга.
Иммунитетни мустаҳкамлайди
Занжабил таркибида антиоксидантлар ва биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмнинг ҳимоя тизимини кучайтиради. Айниқса, совуқ мавсумда шамоллаш ва гриппнинг олдини олишда фойдали.
Шамоллаш ва йўталга қарши самарали
Занжабил иситмани туширади, томоқ оғриғини камайтиради ва балғам кўчишини яхшилайди. Асал ва лимон билан бирга истеъмол қилинса, йўталга қарши кучли табиий восита ҳисобланади.
Юрак-қон томир саломатлигини қўллаб-қувватлайди
Занжабил қон айланишини яхшилайди, холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради ва қон ивишининг олдини олади. Бу эса юрак хуружи ва инсульт хавфини камайтиради.
Овқат ҳазмини яхшилайди
Занжабил ошқозон шираси ажралишини фаоллаштириб, ҳазм жараёнини тезлаштиради. Ич дам бўлиши, кўнгил айниши ва қабзиятни камайтиради.
Кўнгил айнишга қарши табиий восита
Ҳомиладорликдаги токсикоз, сафар пайтидаги кўнгил айниш ва кимётерапиядан кейинги нохуш ҳолатларни енгиллаштиришда фойда беради.
Яллиғланишга қарши таъсир
Занжабил таркибидаги гингерол моддаси яллиғланишга қарши кучли таъсирга эга. Бўғим оғриқлари, мушак зўриқиши ва ревматизмда фойдали.
Қанд миқдорини назорат қилади
Занжабил қондаги шакар миқдорини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Бу хусусияти қандли диабетга моил инсонлар учун муҳимдир.
Вазн камайтиришга ёрдам беради
Метаболизмни тезлаштириб, ёғларнинг парчаланишига кўмаклашади. Парҳез тутаётганлар учун занжабил чойи айниқса фойдали.
Антибактериал ва антивирал хусусиятга эга
Занжабил бактерия ва вирусларга қарши курашади, организмни инфекциялардан ҳимоя қилади.