Малина “Сенатор” — Россиялик селекционер В.В. Кичина томонидан яратилган бўлиб, фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари учун жуда қулай нав ҳисобланади. Ушбу нав юқори ҳосилдорлиги, йирик ва бозорбоп мевалари билан ажралиб туради.
Навнинг ботаник тавсифи:
- Ўртача эрта пишадиган нав
- Бута баландлиги: 1,8 метргача
- Тиканларсиз — парвариши осон
- Кам ёйилувчи, ихчам бута
- Силлиқ ва кучли новдалар
- Ён шохлар ҳосил қилиш қобилияти юқори
- Ҳар бир новдада 10–12 дона мева етилади
Меваларининг хусусиятлари:
- Йирик ҳажмли
- Рангги: қизил-тўқ сариқ
- Юзаси ялтироқ
- Конуссимон шакл
- Таъми: нордон-ширин
- Ўртача вазни: 7–12 г, максимал 15 г
Ҳосилдорлиги ва афзалликлари:
- Бир тупдан 4,5 кг гача ҳосил
- Мевалар осон узилади, тўкилмайди
- Чиришга моил эмас
- Бозор учун жуда мос, узоқ масофага ташиш мумкин
Қишбардошлилиги:
–35 °C гача бўлган совуқларга бошпанасиз чидамли
Совуқ иқлимли ҳудудлар учун идеал танлов
Малина “Сенатор” — кам парвариш талаб қиладиган, барқарор ҳосил берадиган ва даромадли нав. Фермерлар ва боғбонлар учун ишончли танлов!