Электрон почта: info@agroxabarlari.uz

Kurs UZS USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Киви тўғрисида сиз билган ва билмаган 5 та қизиқарли маълумотлар

Нордонгина ва мазали бўлган киви кўпчилик болаларга ҳам катталарга ҳам жуда ёқади. Лекин бу мевага нима учун бундай ном берилганини биласизми? Киви ҳақида қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлинг ва ҳайратланинг!

1. Кивини турлича номлашади. Унинг ватани Хитой бўлиб, у резавор мева крижовникни эслатганлиги учун ҳам, 20-асргача уни «хитойча крижовник» деб аташган. Устидаги тукчалари сабабли ҳам уни Хитойда яна «маймун шафтолиси» деб ҳам аташган. Ҳозирги номда у Янги Зеландияда атай бошлашган. Мамлакат совуқ уруш даврида бу мева учун ортиқча солиқ тўлашни истамаган, ва шу туфайли ҳам бу мевага ўхшайдиган қушча номига атаб киви қўйишган. Бу кичкина қушча кивига жуда ўхшаб кетган.

2. Киви – кўпайтириш маҳзули. Тахминан 80 йил аввал бу мева жуда бемаза таъмда бўлган, фақатгина янги зеландиялик фермерларнинг изланишлари ва тажрибалари сабаб у ҳозирги нордон, серсув ва ёқимли таъмга кирган.

3. Киви – бу резавор мева. Хитойда бу резавор мева императорлар томонида улуғланилган: ундан афродизяк сифатида фойдаланишган.

4. Киви энг беор ўсимликлардан бири ҳисобланади: уни қурт-қумурсқалар ёқтиришмайди. Лекин, киви об-ҳаво ўзгаришларига жуда таъсирчан бўлиб, совуққа чидамайди, жазирама ёзга у чидамсиз бўлиб, илдизлари доимо сувда бўлиши керак. Бундай вақтда у бир кунда 5 литргача сув «ичади».

5. Кивини 84% ини сув ташкил қилади. Шу хусусияти ва калорияси пастлиги сабаб ҳам уни парҳезбоп маҳсулотлар сафига киритишни ёқтиришади.